Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай

Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 451-455 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

доллар
Фото: Kazinform

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 451,7 тенге, сотиб олиш нархи – 454,3 тенге. Астанада сотиш курси – 451,5 тенге, сотиб олиш курси – 455,5 тенге.

Миллий банкнинг 16 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 451,37 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,15 тенге.

Алматида Россия рубли 5,03-5,21, Астанада 5,05-5,2 тенгедан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 15 январь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,04 тенгега ошиб, 451,37 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар