Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати валюта айирбошлаш шохобчалари доллар, евро ва рублни сотиб олиш ва сотиш бўйича ўртача ҳисобланган курсларни тақдим этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

валюта
Фото: freepik

Kurs.kz маълумотларига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида:

- долларнинг ўртача сотиб олиш курси 500,18 тенгени, сотиш курси эса 504,25 тенгени ташкил қилмоқда.

- евро 521,23 тенгедан сотиб олиниб, 526,17 тенгедан сотилмоқда.

- Россия рубли 5,32 тенгедан сотиб олиниб, 5,43 тенгедан сотилмоқда.

Астана валюта айирбошлаш шохобчаларида:

- АҚШ доллари ўртача 498,77 тенгедан сотиб олиниб, 504,79 тенгедан сотилмоқда.

- еврони 518,79 тенгедан сотиб олиб, 525,75 тенгедан сотилмоқда.

- Россия рублини 5,34 тенгедан сотиб олиб, 5,44 тенгедан сотилмоқда.

Бугунги кун учун расмий курслар қуйидагича: 1 доллар — 495,28 тенге, 1 евро – 518,41 тенге, 1 рубль – 5,44 тенге.

Эслатиб ўтамиз, 14 февраль куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,67 тенгега пасайиб, 495,28 тенгени ташкил этди.

Сўнгги хабарлар