Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай

доллар
Фото: Александр Павский / Kazinform

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 479-483 тенгедан сотилмоқда.

Миллий банкнинг 29 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 481,22 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,27 тенге. Евро – 535,36 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 480,5 тенге, сотиб олиш нархи – 482,7 тенге. Евро 534-538,5 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада сотиш курси – 479 тенге, сотиб олиш курси – 483 тенге. Евро 533 тенгедан сотилмоқда, харид нархи эса 538 тенге.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,17-5,27 тенгега сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 28 август кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,67 тенгега ошиб, 481,19 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар
telegram