Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Кazinform — Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 528-536 тенгедан сотилмоқда.
Миллий банк 7 январь кунги расмий курсига кўра, 1 доллар — 527,30 тенге. Россия рублининг ўртача ўртача қиймати — 4,95 тенге. Евро — 544,86 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 528,5 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 533,5 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 542,5 — 549,5 тенге орасида ўзгариб туради.
Астанада долларнинг сотиш курси — 529 тенге, сотиб олиш нархи — 536 тенге. Евро 542 тенгедан сотилмоқда, 552 тенгедан сотиб олинмоқда.
Айни пайтда Россия рубли валюта айирбошлаш шохобчаларида 4,97 — 5,12 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банк раиси Тимур Сулейменов доллар курсининг ўзгариши импорт қилинадиган товарлар нархига таъсир қилиши мумкинлигини айтди.
Муаллиф: Алма Муқанова