Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 450-455 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

доллар
Фото: Мұхтор Холдорбеков/Kazinform

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 452 тенге, сотиб олиш нархи – 453,5 тенге.

Астанада сотиш курси – 450 тенге, сотиб олиш курси – 455 тенге.

Миллий банкнинг 5 мартдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 453,35 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 4,96 тенге.

Алматида Россия рубли 4,88-4,92, Астанада 4,8-4,95 тенгедан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 4 март куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,07 тенгега ошиб, 453,22 тенгени ташкил этди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар