10:51, 23 Май 2024 | GMT +5
Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 441-446 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.

Миллий банкнинг 23 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 441,79 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 4,90 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 441 тенге, сотиб олиш нархи – 446 тенге. Алматида сотиш курси – 442,7 тенге, сотиб олиш курси – 444,5 тенге.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,83-4,91 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 22 майдаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,13 тенгега ошиб, 441,86 тенгени ташкил этган.