Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай

Доллар
Фото: Александр Павский/ Kazinform

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 479-484 тенгедан сотилмоқда.

Миллий банкнинг 26 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 482,78 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,28 тенге. Евро – 536,66 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 480,03 тенге, сотиб олиш нархи – 482,5 тенге. Евро 537-541,5 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада сотиш курси – 479 тенге, сотиб олиш курси – 484 тенге. Евро 533 тенгедан сотилмоқда, харид нархи эса 539 тенге.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,15-5,35 тенгега сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 23 август кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 3,69 тенгега ошиб, 482,84 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар
telegram