10:23, 16 Февраль 2024 | GMT +5
Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 448-452 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Миллий банкнинг 16 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 448,06 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,88 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 448 тенге, сотиб олиш нархи – 452 тенге.
Алматида сотиш курси – 448,1 тенге, сотиб олиш курси – 450,03 тенге.
Эслатиб ўтамиз, 15 февраль куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,98 тенгега кўтарилиб, 448,19 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова