Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати валюта айирбошлаш шохобчалари доллар, евро ва рублни сотиб олиш ва сотиш бўйича ўртача ҳисобланган курсларни тақдим этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Kurs.kz маълумотларига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида:
- долларнинг ўртача сотиб олиш курси 519,62 тенгени, сотиш курси эса 521,91 тенгени ташкил қилмоқда.
- евро 539,92 тенгедан сотиб олиниб, 544,00 тенгедан сотилмоқда.
- Россия рубли 5,17 тенгедан сотиб олиниб, 5,25 тенгедан сотилмоқда.
Астана валюта айирбошлаш шохобчаларида:
- АҚШ доллари ўртача 517,71 тенгедан сотиб олиниб, 523,75 тенгедан сотилмоқда.
- еврони 538,55 тенгедан сотиб олиб, 544,57 тенгедан сотяпти.
- Россия рублини 5,18 тенгедан сотиб олиб, 5,28 тенгедан сотяпти.
Бугунги кун учун расмий курслар қуйидагича: 1 доллар — 519,28 тенге, 1 евро – 540,05 тенге, 1 рубль – 5,31 тенге.