10:38, 27 Август 2022 | GMT +5
Қозоғистонда долларнинг 27 августдаги расмий курси маълум бўлди
ALMATY. Kazinform - Нур-Султан ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 471-478 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 471 тенге, сотиб олиш курси эса 477 тенгени ташкил қилмоқда.
Алматида сотиш нархи - 473 тенге, сотиб олиш нархи - 478 тенге.
26 август оқшомидаги савдолар якунларига кўра, доллар курси 7,64 тенгега ошиб, 1 доллар 472,86 тенге бўлди.
Миллий банкнинг 27 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар 472,20 тенге.
Россия рубли 7,3 - 7,5 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова