10:00, 15 Сентябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда долларнинг 15 сентябрдаги расмий курси маълум бўлди
ALMATY. Kazinform – Нур-Султан ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 472-477 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Нур-Султан шаҳридаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси - 472 тенге, сотиб олиш курси эса 476 тенгени ташкил қилмоқда.
Алматида сотиш нархи – 473,5 тенге, сотиб олиш нархи – 477,5 тенге.
14 сентябр куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 0,50 тенгега ошди, 1 доллар - 473,84 тенгени ташкил қилди.
ҚР Миллий банкнинг 15 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 473,91 тенге.
Россия рубли 7,35-7,55 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова