10:10, 12 Сентябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда долларнинг 12 сентябрдаги расмий курси маълум бўлди
ALMATY. Kazinform – Нур-Султан ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 472-478 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Kurs.kz хабарига кўра, Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси - 472 тенге, сотиб олиш курси эса 476 тенгени ташкил қилмоқда.
Алматида сотиш нархи – 474 тенге, сотиб олиш нархи - 478 тенге.
9 сентябр куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 3,99 тенгега ошиб, 1 доллар - 473,24 тенгени ташкил қилди.
ҚР Миллий банкнинг 12 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 473,35 тенге.
Россия рубли 7,35-7,55 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова