Қозоғистонда доллар яна кўтарилди

ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.

валюта бағамы
Фото: pixabay.com

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 0,86 тенгега ошди.

1 АҚШ долларининг ўртача курси 476,27 тенгени ташкил этади.

Миллий банкнинг 5 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 475,39 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,40 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 477,3 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 479,5 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи – 473 тенге, сотиб олиш нархи - 478 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар