Қозоғистонда доллар яна кўтарилди

ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.

доллар
Фото: Kazinform/ Pixabay

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 2,69 тенгега ошди.

1 АҚШ долларининг ўртача курси 475,39 тенгени ташкил этади.

Миллий банкнинг 4 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 472,57 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,40 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 474,1 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 476,3 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи – 471 тенге, сотиб олиш нархи - 476 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар