Қозоғистонда доллар яна арзонлашди

ALMATY. Каzinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 0, 64 тенгега пасайган, 1 доллар эса 440,55 тенгега тенг бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 12 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 441,11 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 443,5 тенге, сотиб олиш курси эса 445,5 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 442 тенге, сотиб олиш нархи - 446 тенге.

Алматида Россия рубли 4,90 – 5,04 тенге, Астанада эса қўшни давлат валютаси 4,87 – 5 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар