16:04, 05 Май 2022 | GMT +5
Қозоғистонда доллар яна 9 тенгега арзонлашди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, доллар тенгега нисбатан қадрсизланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 9,07 тенгега арзонлашди. 1 доллар - 427,80 тенге.
Миллий банкнинг 5 майдаги расмий курси бўйича, 1 доллар - 436,85 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 431,13 тенге, сотиб олиш 436,65 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи - 431,24 тенге, сотиб олиш нархи эса 435 тенге.
Кеча доллар курси 4,80 тенгега арзонлашиб, 436,85 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова