19:41, 26 Август 2022 | GMT +5
Қозоғистонда доллар яна 7 тенгега қимматлашди
NUR-SULTAN. Kazinform - Долларнинг тенгега нисбатан курси ошди, дея хабар бермоқда Kazinform.

KASE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 6,98 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 472,20 тенгени ташкил этди.
Миллий банкнинг 26 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар 465,05 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотув курси 475 тенге, сотиб олиш курси эса 479 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда эса сотиш нархи 472 тенгедан, сотиб олиш нархи эса 476 тенге.
Россия рубли 7,35 ва 7,55 тенге орасида сотилмоқда.