16:04, 31 Август 2022 | GMT +5
Қозоғистонда доллар яна 4 тенгега қимматлашди
ALMATY. Кazinform – Долларнинг тенгега нисбатан курси ошди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 4,10 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 472,21 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 31 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 468,10 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотув курси - 472 тенге, сотиб олиш курси эса 476 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда эса сотиш нархи - 468 тенге, сотиб олиш нархи - 472 тенге.
Россия рубли 7,22 - 7,42 тенге орасида савдо қилинмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова