16:22, 03 Май 2022 | GMT +5
Қозоғистонда доллар яна 4 тенгега арзонлашди
ALMATY. Kazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, доллар тенгега нисбатан қадрсизланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 3,98 тенгега пасайди. 1 доллар 441, 64 тенгега тенг бўлди.
Миллий банкнинг 3 майдаги расмий курси бўйича, 1 доллар - 446,38 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 443,15 тенге, сотиб олиш нархи 446,25 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи - 440,44 тенге, сотиб олиш нархи эса 444,50 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова