09:54, 11 Май 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рублнинг расмий курси маълум бўлди
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 441-447 тенге оралиғида сотилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Кurs.kz маълумотларига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 441 – 445 тенгега сотилмоқда. Алматида доллар курси 444 – 447,5 тенге орасида ўзгариб турибди.
10 май кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,99 тенгега пасайиб, 444,10 тенгени ташкил қилди.
ҚР Миллий банкнинг 11 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 444,16 тенге.
Россия рублининг ўртача курси 5,82 тенгени ташкил этди. Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,7 – 5,9 тенге орасида сотилмоқда. Астанада қўшни давлат валютаси 5,6 - 5,75 тенге оралиғида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова