09:51, 22 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Кazinform – Миллий банк доллар ва рублнинг 22 август кунги курсини белгилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Жумладан, 1 доллар - 452,34 тенге, Россия рублининг ўртача курси - 4,80 тенге.
21 август куни кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 7,21 тенгега пасайиб, 452,40 тенгени ташкил қилди.
Кurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 453-457 тенгедан сотилмоқда.
Алматида доллар курси 453,5-457 тенге орасида ўзгариб туради.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,77 – 4,98 орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова