Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 449-453 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

доллар
Фото: Kazinform

Миллий банкнинг 29 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 449,74 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,03 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 449 тенге, сотиб олиш нархи – 453 тенге. Алматида сотиш курси – 449,1 тенге, сотиб олиш курси – 451,5 тенге.

Айни пайтда валюта биржасида Россия валютаси 4,95-5,09 оралиғида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 26 январь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 3,45 тенгега ошиб, 449,78 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар