Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай

Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 458-461 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

доллар
Фото: Рixabay

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 458,9 тенге, сотиб олиш нархи – 461,5 тенге.

Астанада сотиш курси – 459 тенге, сотиб олиш курси – 461 тенге.

Миллий банкнинг 12 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 458,49 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 5,04 тенге.

Алматида Россия рубли 4,99 – 5,17 тенге, Астанада 5 – 5,05 тенгедан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 11 декабрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,78 тенгега пасайиб, 458,49 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар