10:35, 09 Ноябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
Миллий банк доллар ва рублнинг 9 ноябрь кунги курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform.
Жумладан, 1 доллар - 466,79 тенге, Россия рублининг ўртача курси 5,07 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 467-471 тенгедан сотилмоқда. Алматида доллар курси 468,5-471,5 тенге орасида ўзгариб туради.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,95 - 5,15 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 8 ноябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,23 тенгега кўтарилиб, 466,95 тенгени ташкил қилган эди.