Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай

доллар
Фото: Unsplash

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 477-482 тенгедан сотилмоқда.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 479,1 – 481,3 тенгедан сотилмоқда. Астанада доллар курси 477-482 тенге орасида ўзгариб туради.

Миллий банкнинг 9 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 476,27 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,41 тенге.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,31-5,43 тенгегача сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 5,25-5,45 тенгедан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 5 июль кунги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,42 тенгега ошиб, 476,83 тенгени ташкил қилган эди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар
telegram