Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай

Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 458-463 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

доллар
Фото: pixabay.com

 

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 458,9 тенге, сотиб олиш нархи – 461,7 тенге. Астанада сотиш курси – 458 тенге, сотиб олиш курси – 463 тенге.

Алматида Россия рубли 4,99 – 5,19 тенге, Астанада 5,08 – 5,2 тенгедан сотилмоқда.

Миллий банкнинг 29 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 459,04 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,18 тенге.

Эслатиб ўтамиз, 28 ноябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,28 тенгега пасайиб, 459,05 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар