Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай

Доллар
Фото: очиқ манбалардан олинган

Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 472 -477 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон фонд биржасида 22 сентябрь оқшомида бўлиб ўтган савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,95 тенгега пасайиб, 475,14 тенгени ташкил этди.

Миллий банкнинг 25 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 475,25 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,95 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотиш курси – 473,3 тенге, сотиб олиш курси – 477 тенге. Астанада сотиш нархи – 472 тенге, сотиб олиш нархи – 476 тенге.

Россия рубли эса Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 4,81 – 5,01 тенге, Астанадаги 4,77 – 4,92 тенгедан сотилмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram