10:47, 19 Январь 2024 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 450-455 тенгедан сотилмоқда.

Миллий банкнинг 19 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 451,80 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,10 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 451 тенге, сотиб олиш нархи – 455 тенге. Алматида сотиш курси – 450,3 тенге, сотиб олиш курси – 452,7 тенге.
Айни пайтда валюта биржасида Россия валютаси 4,95-5,13 оралиғида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,24 тенгега пасайиб, 451,72 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова