Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай

Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 457-461 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

доллар
Фото: pixabay.com.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 457,7 тенге, сотиб олиш нархи – 460,3 тенге.

Астанада сотиш курси – 459 тенге, сотиб олиш курси – 461 тенге.

Миллий банкнинг 25 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 459,69 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 5,01 тенге.

Алматида Россия рубли 4,95-5,11 тенге, Астанада 4,95-5,05 тенгедан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 22 декабрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,30 тенгега ошиб, 459,50 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар