Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 472-477 тенгега сотилмоқда.

курс валют
Фото: freepik

Миллий банкнинг 2 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 474,71 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,54 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 472 – 477 тенгедан сотилмоқда.

Алматида доллар курси 474,5 – 475,8 тенге орасида ўзгариб туради.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,31-5,52 тенгега сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 август кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,58 тенгега ошиб, 474,73 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар