10:53, 05 Октябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
Миллий банк доллар ва рублнинг 5 октябрь кунги курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жумладан, 1 доллар - 476,59 тенге, Россия рублининг ўртача курси 4,79 тенге.
4 октябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,45 тенгега пасайиб, 476,74 тенгени ташкил қилди.
Кurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 475-480 тенгедан сотилмоқда.
Алматида доллар курси 476,5-479,5 тенге орасида ўзгариб туради.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,71 - 4,93 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова