10:53, 05 Август 2024 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 472-477 тенгега сотилмоқда.

Миллий банкнинг 5 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 474,57 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,53 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 472 – 477 тенгедан сотилмоқда.
Алматида доллар курси 473,9 – 475,9 тенге орасида ўзгариб туради.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,38-5,53 тенгега сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2 август кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,13 тенгега пасайиб, 474,60 тенгени ташкил қилди.