Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 473-477 тенгега сотилмоқда.

Деньги Ақша доллары
Фото: Александр Павский/ Kazinform

Миллий банкнинг 18 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 474,83 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,40 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 473 - 477 тенгедан сотилмоқда.

Алматида доллар курси 474,1 – 476,3 тенге орасида ўзгариб туради.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,29-5,45 тенгега сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 17 июль кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,18 тенгега ошиб, 474,87 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар