10:03, 26 Январь 2024 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 446-452 тенгедан сотилмоқда.

Миллий банкнинг 26 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 446,03 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,03 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 448 тенге, сотиб олиш нархи – 452 тенге. Алматида сотиш курси – 446,7 тенге, сотиб олиш курси – 449,1 тенге.
Айни пайтда валюта биржасида Россия валютаси 4,97-5,09 оралиғида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 25 январь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,56 тенгега пасайиб, 446,33 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова