10:33, 03 Июль 2024 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 469-474 тенгега сотилмоқда.

Миллий банкнинг 3 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 471,83 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,40 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 469-474 тенгедан сотилмоқда. Алматида доллар курси 472-473,9 тенге орасида ўзгариб туради.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,2-5,38 тенгега сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2 июль кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 3,07 тенгега пасайиб, 471,89 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова