10:08, 15 Декабрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 455-458 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 455,5 тенге, сотиб олиш нархи – 458,1 тенге.
Астанада сотиш курси – 456 тенге, сотиб олиш курси – 458 тенге.
Миллий банкнинг 15 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 455,63 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,08 тенге.
Алматида Россия рубли 4,99 – 5,17 тенге, Астанада 5,02 – 5,12 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 14 декабрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,24 тенгега пасайиб, 455,62 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова