Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 448-452 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

доллар
Фото: pexels.com

Миллий банкнинг 2 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 449,64 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,98 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 448 тенге, сотиб олиш нархи – 452 тенге. Алматида сотиш курси – 449,1 тенге, сотиб олиш курси – 451,5 тенге.

Айни пайтда валюта биржасида Россия валютаси 4,93-5,07 оралиғида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 февраль куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,47 тенгега ошиб, 449,64 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар