10:01, 22 Декабрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 459-462 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 459,3 тенге, сотиб олиш нархи – 461,7 тенге.
Астанада сотиш курси – 459,5 тенге, сотиб олиш курси – 462,5 тенге.
Миллий банкнинг 22 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 456,99 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 4,97 тенге.
Алматида Россия рубли 4,93-5,11 тенге, Астанада 4,95-5,05 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 21 декабрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,12 тенгега ошиб, 457,20 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова