Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 462-467 тенгега сотилмоқда.

Доллар
Фото: Рexels

Миллий банкнинг 24 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 464,72 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,40 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 462-467 тенгедан сотилмоқда.

Алматида доллар курси 464,5-467,1 тенге орасида ўзгариб туради.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,95-5,25 тенгега сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 21 июнь кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 5,05 тенгега ошиб, 464,80 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар