Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 453-457 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

доллары
Фото: Мухтор Холдорбеков/ Kazinform

Миллий банкнинг 6 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 453,16 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,97 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 453 тенге, сотиб олиш нархи – 457 тенге. Алматида сотиш курси – 453,7 тенге, сотиб олиш курси – 456,3 тенге.

Айни пайтда валюта биржасида Россия валютаси 4,93-5,07 оралиғида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 5 февраль куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,01 тенгега ошиб, 453,29 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар