Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай

Доллар
Фото: Kazinform

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 471-476 тенгега сотилмоқда.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 474,5-476,7 тенгедан сотилмоқда.

Астанада доллар курси 471-476 тенге орасида ўзгариб туради.

Миллий банкнинг 5 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 475,39 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,40 тенге.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,29 – 5,41 тенге атрофида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 5,25 - 5,45 тенгедан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 4 июль кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,71 тенгега ошиб, 475,41 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар