Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай

Миллий банк доллар ва рублнинг 20 ноябрь кунги курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

доллар
Фото: Kazinform

Жумладан, 1 доллар - 462,79 тенге, Россия рублининг ўртача курси 5,20 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 462-467 тенгедан сотилмоқда.

Алматида доллар курси 463-466,3 тенге орасида ўзгариб турибди.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,09 - 5,27 тенге орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 17 ноябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,30 тенгега ошиб, 462,83 тенгени ташкил қилган эди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар