Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай

Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 459-464 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

доллар
Фото: Kazinform

Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотиш курси – 459 тенге, сотиб олиш курси – 464 тенге.

Алматида сотиш нархи – 460,5 тенге, сотиб олиш нархи – 463,3 тенге.

Миллий банкнинг 24 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 461,17 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 5,23 тенге.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,11 – 5,31 тенге, Астанадаги 5,13 – 5,23 тенгедан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 23 ноябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 3,89 тенгега ошиб, 461,10 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар