Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай

Миллий банк доллар ва рублнинг 30 ноябрь кунги курсини белгилади, деб хабар беради Каzinform мухбири.

доллар
Фото: Kazinform

Жумладан, 1 доллар – 459,06 тенге, Россия рублининг ўртача курси 5,16 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 458,5-462,5 тенгедан сотилмоқда.

Алматида доллар курси 459,1-461,9 тенге орасида ўзгариб турибди.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,01-5,21 тенге орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 29 ноябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,03 тенгега пасайиб, 459,02 тенгени ташкил қилган эди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар