10:32, 23 Ноябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
Миллий банк доллар ва рублнинг 23 ноябрь кунги курсини белгилади, деб хабар беради Каzinform.

Жумладан, 1 доллар – 456,83 тенге, Россия рублининг ўртача курси 5,18 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 458-462 тенгедан сотилмоқда.
Алматида доллар курси 458,7-461,5 тенге орасида ўзгариб турибди.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,09-5,27 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 22 ноябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,79 тенгега пасайиб, 457,21 тенгени ташкил қилган эди.