Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчалари доллар, евро ва рублнинг олди-сотдиси бўйича ўртача курсларни тақдим этди, деб хабар беради Каzinform мухбири.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алмати айирбошлаш шохобчаларида долларнинг ўртача сотиб олиш курси – 519,22 тенге, сотув эса 524,41 тенгени ташкил қилмоқда. Астанадаги ввалюта айирбошлаш шохобчаларида Америка валютаси ўртача 515 тенгедан сотиб олиниб, 524 тенгедан сотилмоқда.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида евро 534,54 тенгедан сотиб олиниб, 541,79 тенгедан сотилмоқда. Астанада ўртача харид курси - 535 тенге, сотиш курси - 545 тенге.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,11 тенгедан сотиб олиниб, 5,23 тенгедан сотилмоқда. Астанада валюта айирбошлаш шохобчалари рублни 5,13 тенгедан сотиб олиб, 5,21 тенгедан сотмоқда.
Қозоғистон Миллий банкининг бугунги расмий курси қуйидагича: 1 доллар - 515,25 тенге, 1 евро - 535,91 тенге, 1 рубл - 5,18 тенге.