09:50, 17 Июль 2024 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 473-477 тенгега сотилмоқда.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 474,3 - 476,5 тенгедан сотилмоқда.
Астанада доллар курси 473 - 477 тенге орасида ўзгариб туради.
Миллий банкнинг 17 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 474,62 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,39 тенге.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,27 – 5,37 тенге атрофида сотилмоқда.
Астанада қўшни давлат валютаси 5,25 - 5,4 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 16 июль кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,07 тенгега ошиб, 474,69 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова