10:24, 03 Ноябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
Миллий банк доллар ва рублнинг 3 ноябрь кунги курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Жумладан, 1 доллар - 468,13 тенге, Россия рублининг ўртача курси 5,03 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 465-470 тенгедан сотилмоқда. Алматида доллар курси 467,5-470,5 тенге орасида ўзгариб туради.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,87 - 5,05 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2 ноябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,88 тенгега пасайиб, 467,95 тенгени ташкил қилган эди.
Муаллиф: Алма Муқанова