Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 474-479 тенгега сотилмоқда.

Доллар
Фото: Александр Павский/ Kazinform

Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 475,1 – 477,3 тенгедан сотилмоқда.

Астанада доллар курси 474 – 479 тенге орасида ўзгариб туради.

Миллий банкнинг 22 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 478,58 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,44 тенге.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,27 – 5,39 тенге атрофида сотилмоқда. Астанада қўшни давлат валютаси 5,25 - 5,4 тенгедан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 19 июль кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,03 тенгега ошиб, 478,28 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар