Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 476-481 тенгега сотилмоқда.

Деньги Ақша доллары
Фото: Александр Павский/ Kazinform

Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 477,3-479,5 тенгедан сотилмоқда.

Астанада доллар курси 476-481 тенге орасида ўзгариб туради.

Миллий банкнинг 11 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 478,48 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,47 тенге.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,37 – 5,47 тенге атрофида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 5,3 - 5,5 тенгедан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 10 июль кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,49 тенгега пасайиб, 478,20 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар